Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон халқига ёрдам беришда давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 23 декабрь куни қўшни мамлакатга озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларини ўз ичига олган 63 вагон гуманитар ёрдами юборилган.
Айни вақтда Балх вилоятида икки мамлакат расмийлари иштирокида уни топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтмоқда.