Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Афғонистонга борди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унга Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамроҳлик қилган. Мамлакатимиз расмийларини Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва провинциянинг бошқа амалдорлари Ҳайратон шаҳрида кутиб олган.
Улар сўнгра вилоят маркази Мозори Шариф шаҳрига йўл олган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонга Ўзбекистон томони 63 вагон гуманитар ёрдам жўнатгани хабар қилинган эди.