Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Европанинг қатор давлатларига боради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Малум бўлишича, «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида бу ҳақда батафсил маълумот берилган.
Таъкидланишича, Президент бу йил Европанинг Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Италия, Испания, Туркия, Швейцария, Чехия, Польша ва Скандинавия мамлакатларига боради. Ташриф давомида Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш кўзда тутилган.