Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон давлат раҳбари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Биз 21 январ 2022 22:07
    Хомкаллалар. Тузукрок фикрлар билдирларинг
  2. qwert 8 январ 2022 12:20
    Қозоғистондаги воқеалар ташқи кучлар томонидан фитна чиқариш йўли билан амалга оширилди. Бунда суюлтирилган газ нархининг оширилиши асосий мавзу қилиб олинди ва воқеалар сиёсийлаштириб юборилди. Қардош қозоқ халқига сабр тилаган холда тез орада бу фитналарнинг асосий ташкилотчилари топилиши ва барчаси ўз йўлига тушиб кетишига ишонаман.
    1. реалист 8 январ 2022 13:37
      qwert,
      «Ҳар қандай система учун ташқи душман керак,агар у бўлмаса...ўйлаб топилади»
      деган экан бир донишманд одам.
      Сиз менимча Тоқаевнинг кечаги мурожаатини эшитиб,фикр қиляпсиз.Мен оқламайман ўт қўйиб,отиб,талон-тарож қилишни. Лекин ким айбдор халқни шу ахволга тушишига.
      Менимча Тоқаев,чунки у халқига берган ваъдасини бажармади,реформа ўтказмади, эски системани сақлаб қолди.
      1.коррупцияга қарши курашмади.
      2.непотизм-яъни қариндош-уруғларига амал беришга йўл қўйди.
      3.хақиқий эркин сайловларга йўл қўйилмади.
      4.оппозицион партияларни таъқиб қилди.
      5.ишсизлик,инфляция ортидан халқ қашшоқлашди
      6.хукумат ва президент халқ дардини эшитмади.
      Шунга ўхшаш омиллар халқни қўзғатди.
      Ташқи душман тўғрисидаги гаплар-қуруқ сафсата,ўз айбини яшириш учун ўйлаб топилган гап.Белорусдаги норозиликда Лукашенко хам худди шундай деб айбини яширмоқчи бўлган эди.Диктаторлар ўз айбини тан олмайди хеч қачон,ташқи душманга тўнкашади.
      P.S.агар фикрингизни ўзгартира олган бўлсам хурсанд бўлар эдим.
  3. Узбекистан 7 январ 2022 12:04
    Сиесатчи.бир.жойда.30.йил.креслода.утиришди.окибати.
  4. saymon klark 6 январ 2022 19:37
    Kamchiliklar hamma yerda bo'ladi. Bunday yondashuvlar yaxshi emas. Hammasini tinch yo'l bilan hal qilish kerak
  5. Зуфар 6 январ 2022 19:31
    Бу вокеалар уз-узидан булаётгани йок, бундай хатолар бизда такрорланишига йул ку

    Бу вокеалар уз-узидан булаётгани йок, бизда бундай холат такрорланмаслиги зарур
  6. реалист 6 январ 2022 12:46
    Нимагадир Ўзбекистондаги ОАВ да Қозоғистондаги воқеалар ёритилмаяпти,ТВ,газета, радио жим,соқов.
    Қозоғистонда сиқилган газ нархи асоссиз 60 тангадан 120 тангага кўтарилгани ортидан халқ қўзғалган, намойишлар бошланган.
    Буни ортидан хукумат истеъфо берди,газ нархи яна эски холига қайтарилди,халқ ҳозирда «чол йўқолсин» /Назарбоев/ деб намойиш қиляпти,чунки газ,нефт сохасини Назарбоев куёвлари эгаллаган.Ўйнашмагин нарх-наво билан,нарх-наво урар хар бало билан.Белорусия,Қозоғистондаги воқелар биздаги баъзи бир одамларга дарс бўлиши керак,халқнинг сабри чегарасиз эмас.
    1. Рост 6 январ 2022 15:46
      реалист, Қозоғистондаги воқеалар сиқилган газ (метан) атрофида эмас, суюлтирилган газ (пропан) бўйича бўлаяпти.
    2. реалист 6 январ 2022 20:32
      Рост,ҳа,тўғри айтдингиз,эътиборли экансиз,рахмат сизга аниқлов учун,респект.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди