Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири қилди.
Вазирликнинг маълумот беришича, қўшни давлатдаги дипломатик ваколатхоналар ўзбекистонликлар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани таъкидланди. Вазирлик Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилингани муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраб қолган.
ТИВ исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини алоҳида таъкидлади.