Қарши шаҳрининг Чўлқувар маҳалласида бунёд этилган 4 та кўп қаватли уйдаги 120 та хонадон калитлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига топширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.
Бунга бағишланган тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ва ёшлар, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ходимларни байрам муносабати билан қутлаб, хонадон соҳибларига уй калитларини топширди.