Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон янги бош вазири Алихан Смаиловни табриклади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат давомида Арипов ҳамкасбига қутловини етказган.
Шунингдек, бош вазирлар олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом эттириш таъкидлади.