Миллий тикланиш раҳбари Алишер Қодиров янги ташаббус билан чиқди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, партиянинг кенгайтирилган йиғилишида Қодиров Тарбия ва таълим вазирлигини тузиш кераклигини айтган. Ушбу соҳага раҳбарлик қилувчи вазирга учта ўринбосар тайинланиши кераклиги айтилди. Хусусан, улардан бири оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, иккинчиси боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул ва учинчиси мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул бўлиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, вазирлик бола туғилгандан 18 ёшгача бўлган даврига масъул бўлиши кераклиги айтилди. Шу билан бирга, вазирлик ота-оналар билан ишлаши кераклиги, масъулиятсиз ота-оналарни жавобгарликка торта олиши кераклиги ҳам таъкидлаб ўтилган.