Тошкент шаҳри Юнусобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу лавозимга 54 ёшли Боҳадир Абдувалиев тайинланган. Абдувалиев тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Таъкидлаш жоиз, туманга шу кунга қадар Жахонгир Ибрахимов раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2021 йилнинг январь ойида ҳоким этиб тайинланган эди. Ҳозирча у қайси лавозимга ўтгани маълум эмас.