Бугун, 31 январь куни Ангрен шаҳри ва Нурота туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ангренга шу вақтга қадар Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган Абдураҳимов Нуриддин Каримович ҳоким этиб тайинланган. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланган.
Шунингдек, Навоий вилояти Нурота туманига шу вақтгача Президент администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келган Азамат Файзиев ҳоким этиб тайинланган. Туманнинг аввалги раҳбари Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.