Сурхондарё вилояти Денов туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган. Унга кўра, туман ҳокимлигига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович номзоди тавсия этилган. Номзод бир овоздан тасдиқланган.
Аввалги ҳоким Рустам Пардаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинган. Алламурадов тайинловга қадар бош вазирнинг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлаб келган.