Урганчда «Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» халқаро конференцияси ўтказилади

Урганчда «Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» халқаро конференцияси ўтказилади
Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференциясига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбар ва мутахассислари, ҳамкор вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

– Бу йилги конференцияда 10 та хорижий давлатдан 26 нафар эксперт иштироки кутилмоқда, – деди Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева. – Маҳаллий мутахассислардан 80 дан зиёд мақола келиб тушди. Улар конференция дастури ва илмий тўпламдан ўрин олади. Тадбир доирасида республикамизда ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги кундаги ҳолати, соҳада мавжуд долзарб муаммолар таҳлил қилиниб, тажрибалар тингланади, истиқболдаги режалар белгилаб олинади.

Халқаро конференцияда китоб ва китобхонлик, Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси UzNEL дастурининг ишлаш жараёни, МДҲ ва хорижий давлатлар йирик кутубхоналари билан ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш доирасида амалга оширилмоқда. Анжуман фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кутубхона ишининг муаммолари, уларнинг инновацион ривожланиш йўлларини излаш ва ҳал этишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, конференциянинг ҳар йили турли вилоятларда ўтказилиши ўша ҳудуд ахборот-кутубхона соҳасининг жонланиши ва янада ривожланишига туртки беради. Ёш мутахассисларнинг анжуманда иштирок этиш мақсади эса уларни ўз устида ишлашга ундайди.

– Бу тадбир маслакдош дўстлар учрашуви, тажриба алмашиш, малака ошириш майдонидир, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси фундаментал кутубхонаси директори Зуҳра Бердиева. – Бунда нафақат мутахассислар, балки бошқа соҳа вакиллари, ота-оналар учун ҳам кўп фойдали маълумотлар мавжуд. Чунки китоб ўқиш ва мутолаа маданияти уйда, таълим муассасаларида шакллантирилади. Кутубхона эса мутолаа учун барча шароитларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференцияси 24-26 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Урганчда «Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» халқаро конференцияси ўтказилади