Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Шоисламович Миноваров ишдан олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Миноваров эндиликда Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.
Таъкидланишича, Камилов Музаффар Муротович маслаҳатчи этиб тайинланган. У шу вақтга қадар Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан ишлаб келаётган эди. У шунингдек, халқаро ислом академияси ректори лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.