Маълум бўлишича, ҳоким Эркинжон Турдимов ушбу тизим 15 февралдан йўлга қўйилишини ва танқид қилган журналист ҳамда блогерларга керак бўлса раҳмат айтиб, пул берилишини таъкидлаган.
Ким бўлишидан қатъий назар, камчиликни олиб келса бўлди. Кўчадаги одам олиб келса ҳам бизга фарқи йўқ. Камчилик ростдан тасдиқланса, ўша одамга пул берамиз, - дейди Турдимов.