Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Пекинга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Президентни “Шоуду” халқаро аэропортида Хитойнинг расмий вакиллари кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Пекинда 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Очилиш маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.