Тожикистон Президентининг Тошкентга ташрифи кечиктирилди

Тожикистон Президентининг Тошкентга ташрифи кечиктирилди
Имомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи кечиктирилди. Ўзбекистон пойтахтида 12 апрель куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтиши керак эди.

Манба маълумотига кўра, учрашув президентларнинг розилиги билан бошқа муддатга кўчирилган.

«Минтақа етакчиларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашуви аниқ санаси ҳали маълум эмас, у дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади», - дея айтиб ўтган манба.

Эслатиб ўтамиз, учрашувларнинг бундай шакли ўтган йил март ойида етакчиларнинг Остонадаги биринчи йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилганди.

Ўшанда Мирзиёев ҳамкасбларига ҳар йили Наврўз арафасида учрашишни таклиф қилди ва барчани 2019 йилда Тошкентга келишга чақирди.

Тожикистон ҳукуматидаги манба сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида Наврўз байрами борган сари катта миқёсда нишонланаётгани ва президентлар жадвали шу кунларда жуда қизғин бўлиши туфайли, минтақа етакчилари Наврўздан сўнг учрашишга қарор қилишди.

Режалаштирилаётган учрашув кун тартибида - савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, дея хабар қилди Kun.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тожикистон Президентининг Тошкентга ташрифи кечиктирилди