Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ниёзов Холмирза Ўзганович ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
У тайинловга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.