Ҳоким ҳозирда ер ажратиш бўйича кўплаб ноқонуний ҳаракатлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Ортиқхўжаев 2021 йилда бу бўйича президент фармони қабул қилинганини ва эндиликда ерлар фақатгина электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгиланганини айтиб, бу бўйича туман ёки ҳоким тўғридан-тўғри қарор қабул қилма олмаслигини таъкидлади.
Ҳоким пойтахтда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаётганлар кўпаяётганини, айримлар ҳеч қандай рухсатсиз автобус бекатларида дўкон қуриб олаётганини айтди. У шунингдек, аҳоли яшаш массивларида ҳам шундай дўконлар қурилаётганини, бу сув, газ қувурларига босим бўлаётганини айтди.
Сўнгги вақтларда ўзининг танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта «қарорларни» кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетди. Уларга ишонманг, – дейди ҳоким.
Ортиқхўжаев ўзбошимчалик билан қурилган бинолар бузилишини ва бунинг учун компенсация тўланмаслигини ва айбдорлар жазоланишини алоҳида таъкидлади.