Бу иллат аввало, халқимизнинг давлат ва ислоҳотларга ишончини сўндириши, жамиятда норозилик кайфиятини кучайтириши, хуфёна иқтисодиётни ривожланиши, давлат, жамият ва фуқаролар хавфсизлига таҳдид солиши, барқарор ривожланиш мақсадларига тўсқинлик қилиши, халқаро миқёсдаги мавқеига ўта салбий таъсир этиши билан ҳам ғоят хатарлидир.
Сўнгги 4 йилда аниқланган мансабдорлар томонидан содир этилаётган жиноятларни фош этилиши йилдан йилга камайиб боришига қарамасдан коррупциявий жиноятлар сони баландлиги соҳага алоҳида аҳамият берилишини тақозо этмоқда. Хусусан, 2017 йилда 2.881 нафар, 2018 йилда 1.907 нафар, 2019 йилда 1.339 нафар ва 2020 йилда 1.723 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган. 2021 йил давомида республикада жами 2 345 та жиноят иши бўйича 2 804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2 547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 378 нафари бошқа жиноятларни содир этган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд сўми ундирилган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда мазмунан янги коррупцияга қарши самарали курашни ташкил этиш, жамиятда коррупцияга тоқатсизликни шакллантириш, давлат хизматчиларида ҳалоллик ҳиссини ошириш, бу иллатга барча соҳаларда батамом чек қўйиш борасида кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Дастлабки босқичда асосий эътибор қонунчилик базасини халқаро талабларга мос тарзда такомиллаштириш, давлат бошқарувини демократлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги тубдан қайта кўриб чиқиш, жамиятимизда коррупцияга қарши муросасизлик ҳисси мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ҳаётидаги коррупцияни жиловлашнинг муҳим омили бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ҳамда босқичма-босқич имплементация қилинмоқда.
Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат хизматчилари фаолияти, инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда.
2022 йил 25 январда Transparency International Халқаро нодавлат ташкилоти томонидан 2021 йил учун Коррупцияни идрок этиш индексида Ўзбекистон 180 давлат ўртасида 28 балл билан 140-поғонани эгаллаб 2021 йилга нисбатан 6 та поғонага юқорилади.
Ўзбекистон индексда сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш (2017 йилда 22 баллдан 2021 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилган.
Шубхасиз мазкур ижобий ўзгаришларнинг сабаби мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар, шу билан бирга бир қатор соҳаларда олий таълим, ер ажратиш, соғлиқни сақлаш, қурилиш, банк, молия ва бошқаларда “Коррупциясиз соҳа” лойихаси амалга оширилиши ҳисобига юқорилади.
«Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз», «Биз коррупцияга қаршимиз» деган улуғвор мақсад шаклланди ва жамиятнинг барча аъзоларини «ҳалоллик вакцинаси» билан эмлаш кундалик фаолиятимизга фаол кириб бормоқда.
Ўзбекистоннинг 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенциясига қўшилганлиги бу борада амалга оширилган биринчи қадам бўлди.
Президентимиз ташаббуслари билан 2017 йил январь ойида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ва алоҳида Давлат дастурида эса навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупцияга қарши курашишга ваколатли органлар, уларнинг вазифалари, фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ушбу фаолиятдаги иштироки белгилаб берилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўзининг туб моҳияти билан айнан коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга қаратилган тарихий ҳужжат бўлди.
Унда барча соҳаларда коррупцияга барҳам бериш, унинг илдиз отишига шарт-шароит яратаётган сабабларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Стратегия ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Қарори билан 2017 – 2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича биринчи Давлат дастури қабул қилиниб, унинг ижроси амалга оширилган.
2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2019 – 2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича иккинчи Давлат дастури тасдиқланган.
2021 йил 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2021 – 2022 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи Давлат дастури тасдиқланган.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида навбатдаги ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди, 2020 йилда Коррупцияга қарши кураш агентлик ва Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилгананлиги алоҳида эътироф этиш зарур.
Ўтган йиллар мобайнида умум эътироф этилган халқаро стандартлар талабларини ҳамда энг илғор хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олган ҳолда Республикада аниқ стратегик мақсадларга мўлжалланган, тизимли, кенг қамровли, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланиб, бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан:
1. Давлат хизмати тизими, унинг мақсадлари ва вазифалари тубдан такомиллаштирилди, давлат органлари ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши, моддий таъминоти ва рағбатлантирилишини кучайтиришга қаратилган чоралар кўрилди. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тасдиқланди.
Ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, давлат хизматига меритократия принципига асосланган “карьера модели”ни ва хизматга қабул қилишда очиқ танловлар жорий этиш ишлари бошланди.
2. Маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат хизматларини тақдим этиш ва маъмурий тартиб-таомилларни тартибга солишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари тубдан такомиллаштирилмоқда. Маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш мақсадида ҳудудлардаги 203 та давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 148 та хизмат турлари бўйича 17 млн. шаффоф, қулай ва тезкор давлат хизматлари кўрсатилди.
3. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги вазифаларни аниқлаштириш мақсадида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги, “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 2021 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби” тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди, судьяларни танлаш, тайинлаш тизими такомиллаштирилди. 2020 йилда Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилди.
4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун “Халқ қабулхоналари”, Президент портали, Бош вазирнинг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларида “ишонч телефон” лари жорий қилинди.
5. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти жорий қилинди. Давлат органларининг назорат-текширув вазифалари, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизими такомиллаштирилди.
Савдо-саноат палатаси ва давлат активларини бошқариш тизимлари тубдан ислоҳ этилди. Давлат харидлари соҳада ошкоралик, шаффофликни таъминлаш мақсадида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
2019 йилда бюджет маълумотларининг очиқлигини янада ошириш мақсадида “Оpenbudget” (“Очиқ бюджет”) портали ишга туширилди.
6. Жамиятда парламент, фуқаролик жамияти институтларининг мавқеи кучайтирилиб, уларга давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича кенг ваколатлар берилди. Олий Мажлиси палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссиялар ташкил этилди.
7. Давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, фуқаролар, ОАВ ва нодавлат нотижорат ташкилотларини коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирларга кенг жалб қилиш мақсадида 2018 йилда “Жамоат назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди, 2019 йилда давлат органлари хузурида Жамоатчилик кенгашлари, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ташкил этилди.
8. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф қилиш мақсадида 20 га яқин қонун, 50 га яқин Президент ва Ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. 2,5 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, ҳаддан ташқари тартибга солиш юкини, бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида коллизияларни келтириб чиқараётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бекор қилинди.
9. Коррупцияга қарши курашиш борасида институционал ислоҳатлар амалга оширилди. Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2020 йилда масъул ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши тузилди.
10. Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2021 йилдан барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик 33 маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
11. Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий тизимлар самарадорлигини ошириш мақсадида коррупция хавф-хатари энг юқори бўлган олий таълим ва капитал қурилиш соҳаларида 2019 йилдан “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2021 йилдан Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда йўл қурилиши ва эксплуатацияси соҳасига шаффофлик стандартларини жорий қилиш мақсадида «SНAFFOF YO‘L» онлайн ахборот платформасини ишга туширилди.
12. Бош прокуратура томонидан давлат органлари ва устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси қўмагида 2019 йилдан бошлаб “Коррупцияга қарши курашиш менежменти” ISO-37001 стандарти асосида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимини жорий этишлмоқда. Яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида комплаенс тизимини жорий этиш юзасидан “Йўл харита”лари тасдиқландибағишланган йиғилишда, ўтган даврда тўпланган тажрибадан келиб чиққан ҳолда, йил якунига қадар яна 14 та ташкилот ва давлат улушига эга (Халқ таълими, Транспорт, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Давлат кадастр қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Марказий банк, Ўзстандарт, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, Ўзфармсаноат, Ўзсаноатқурилишматериаллари, Ўзсувтаъминот, Узумчилик ва виночилик агентлигида) ва 10 та банкларда комплаенс тизимини жорий этилди.
13. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш борасидаги масъулиятини кучайтириш, тегишли халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини янада яхшилаш мақсадида 2021 йилда 6 йўналиш бўйича: қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиши, одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши, ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизликнинг таъминланганлиги, маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши, коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги ҳамда ҳокимият институтларининг шаффофлиги таъминланганлик ҳолатини рейтинг асосида баҳоловчи Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини жорий этилди.
14. 2010 йилдан буён Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича Истамбул ҳаракатлар режасида иштирок этмоқда. Мониторингнинг тўртинчи босқичи бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра халқаро экспертлар Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг аввалги барча тавсиялари бўйича ютуқларга эришганлигини таъкидлашди. Мазкур мониторинг якунлари бўйича берилган 47 та тавсияларни бажариш юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланиб, ижроси амалга оширилмоқда.
15. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик борасида ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш борасида фаолият юритувчи халқаро ташкилот ва ташаббуслар: БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатлари Конференцияси, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича Бошқармаси (UNODC), Жаҳон банки ва UNODC қўшма лойиҳасининг ноқонуний активларни ўзлаштириш "StAR" ташаббуси, Европа Кенгашининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ОECD) Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлар режасида иштирокчи давлатлар тармоғи, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тармоғи, Европа Кенгашининг “Марказий Осиё – қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш (СА ТАЕС)” лойиҳаси, ЕХҲТ, Коррупцияга қарши курашда давлатлар гуруҳи (GRECО), МДҲ, Коррупцияга қарши курашиш Евроосиё гуруҳи (EAG), Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти, Коррупцияга қарши халқаро Академия (IАCА) ва бошқалар билан ўзароманфаатли хамкорлик ўрнатилди.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 20 октябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг “Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишнинг замонавий механизмлари ва амалиёти” мавзусидаги ўн саккизинчи мажлиси Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган. Унда коррупцияга қарши кураш доимий равишда дунё ҳамжамияти, шу жумладан ШҲТ давлатлари учун долзарб масала эканлиги инобатга олиниб, тадбирда коррупцияга қарши курашнинг самарали механизмлари муҳокама қилинди, ўзаро тажриба алмашилган.
Коррупцияга оид жиноятларга қарши курашиш бўйича икки томонлома ҳамкорликда ишларни амалга ошириш мақсадида 2019 йилда Бош прокуратура билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Миллий жиноятчиликкка қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар имзоланган. Шунингдек, Бош прокуратура билан Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланган. 2019-2021 йилларда ҳалқаро экспертлар иштирокида 70 дан ортиқ халқаро конференция, семинар, тренинг ва давра суҳбатлари ташкил этилган.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармони ва тегишли Қарорига асосан:
Барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади:
“Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади,
“Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади,
“Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизими” ишга туширилади,
Давлат хизматчилари, ташкилотлари, корхоналари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади,
Давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади,
Жиноят кодексида даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатилади,
Давлат органлари ва ташкилолатларида ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади ва Интернет орқали трансляция қилинади
Ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг эълон қилинади
Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ кодекси қабул қилинади.
17. Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги имиджини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий қилиш мақсадида 2020 йилда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режалари тасдиқланди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг натижалари ушбу соҳани баҳолаб борувчи халқаро рейтинглар ташкилотларнинг кўрсаткичларида Ўзбекистон ўрни ошиб боришига олиб келмоқда.
Жумладан, сўнгги беш йил мобайнида мамлакатимиз “Transparency international” ташкилотининг “Коррупцияни идрок этиш” индексида 7 поғонага (2018 йилда 158-ўрин, 23 балл, 2019 йилда 153-ўрин, 25 балл, 2020 йилда, 146-ўрин 26-балл, 2021 йилда, 140-ўрин) кўтарилди.
“World Justice Project”нинг “Ҳуқуқ устуворлиги” индексидаги “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида 6 поғонага (2016-2018 йиллар 96-ўрин, 2019 йил 95-ўрин, 2020 йил 89-ўрин) кўтарилди.
Мерос жамғармасининг «Иқтисодий эркинлик» индексида 52 поғонага, Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» индексида 18 поғонага кўтарилди.
2019 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг – Коррупцияни тийиб туриш индексида Ўзбекистон 209 та давлат орасида 28,6 балл билан 183 - ўринни эгаллади (1 поғонага кўтарилган).
2019 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш» тизимидаги 6-гуруҳ мамлакатлари қаторидан 5-гуруҳ мамлакатлари қаторига кўтарилди.
Нуфузли нашр ҳисобланган “The Economist” журнали Ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган – “Йил мамлакати” сифатида эътироф этди.
2020 йил март ойида эълон қилинган Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги – Коррупциянинг мавжуд эмаслиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 128 та давлат орасида 0,40 балл билан 89-ўринни эгаллаб, 6 поғонага кўтарилди.
Ю.ф.д., профессор Исмаилов Б.И.