Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи давомида Имом Бухорий қабри ва Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент дастлаб Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди ва у ерда Қуръон тиловат қилинди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев мажмуа қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳудудда 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилаётгани маълум қилинди.
Давлат раҳбари қурилишни сифатли амалга ошириш ва зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, Ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.