Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов 11 февраль куни Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Смаилов ташриф давомида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан учрашади. Шунингдек, бошқа тадбирлар ҳам режалаштирилгани маълум қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Алихан Смаилов роппа-роси бир ой аввал – 11 январь куни Қозоғистон бош вазири этиб тайинланган эди.