Хабар қилганимиздек, кеча, 10 февраль куни давлат раҳбари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Таъкидланишича, Президент у ерда йиғилиш ўтказган ва унда қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилган. Хусусан, фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:
- Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
- Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
- Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
- Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
- Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
- Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
- вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинган.
Шунингдек, Миллий банк, Халқ банки ва Асака банкдаги ҳолатлар бўйича жиноий иш очиладиган бўлди.