Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш

Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди.

Хусусан, куни кеча аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Наманган вилоятида ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашдилар.

Вилоятнинг барча туманларидан келган фуқаролар вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосидаги қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 311 та мурожаат келиб тушди. Шундан 161 таси жойида ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 140 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 6 та имтиёзли даволаниш учун ордер, 4 та ногиронлик аравачаси, 5 та сиҳатгоҳларга йўлланма ва яна эшитиш мосламаси, ортопедик воситалар берилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 166 та, жумладан 45 нафар фуқарога СТИР берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича 96 та, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича хизматлар кўрсатилиб, 25 та ариза қабул қилинди.
Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.

Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш