Ражаб Тойип Эрдўған Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда 11 февраль куни маълум бўлди.
Эрдўғаннинг ташрифи ҳақида турк дунёси мамлакатлари вакиллари иштирокидаги йиғилишда маълум бўлган. Учрашувда Ўзбекистон номидан Сенат вакили Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этди.
Ташриф март ойида амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда март ойида турк давлатлари ташкилоти аъзоларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.