Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларига мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан тасдиқланмаган ва ваҳимали хабарларга ишонмасликни сўраган. Шунингдек, дипломатлар Ўзбекситон фуқаролари билан доимий алоқада бўлиб тургани таъкидланди. Элчихона фуқароларга савол ва мурожаатлар бўлса embassy@uzbekistan.org.ua почта манзилига, +38 044 5015000, +38 044 5014182 телефон рақамлари ёки дипломатларнинг Telegram-манзиллари орқали мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, икки давлат ўртасида авиапарвозлар мунтазам амалга оширилаётгани, 13 февраль куни Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича рейс амалга оширилгани ҳам маълум қилинди. Навбатдаги рейслар 16 ва 20 февраль кунларига мўлжаллангани таъкидланди.