- “Қовуннинг шифобахш хусусиятлари ва агротехнологиясининг айрим жиҳатлари” мавзусида, профессор Акмал Санақулов илмий раҳбарлигида тадқиқот олиб бормоқдаман.
Бугунги кунгача илмий тадқиқотларим натижаси сифатида 5 дан ортиқ халқаро, 10 дан зиёд республика миқёсида мақолаларим эълон қилинди. Бунда домлаларим кўрсатган йўл ва берган маслаҳатларининг ўрни беқиёсдир. Инглиз тилини ўрганишимда устозим Тошпўлот Ражабовнинг “Жаҳонга йўл чет тилларини ўрганишдан бошланади...” деган фикри туртки бўлган. Ҳозир инглиз тилида эркин сўзлаша оламан. Венгрияда магистратурада ўқимоқчиман. Мен бугунгача кўплаб танловларда иштирок этдим. Ўтган йили “Йил талабаси-2021”га ҳужжат топширгандим. Лекин ғолиблик насиб этмади. Олға юришда давом этдим, тўхтамадим. Бугун Президент стипендианти шарафли номга лойиқ кўрилдим.
Ирода Бекмуродова, Самарқанд давлат университети филология факультети талабаси, Навоий номли давлат стипендияси соҳиби:
- Илмий мақолаларим Ҳиндистон, Қозоғистон Россия каби давлатларнинг нуфузли журналларида эълон қилинган. Талабалар ассоциацияси томонидан ўтказилган “Буюк ипак йўли” халқаро иншолар танлови ғолиби бўлдим. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари қатнашчисиман. 2021 йилда бир қатор республика конференцияларида ва Россияда ўтказилган “Innovative achievments in science” халқаро конференциясида иштирок этдим. Илмий раҳбарим ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Орзубону Юсупова. Бугунги кунгача йигирмага яқин ҳикояларим чоп этилган. Қолаверса, ўтган йили ёш носир ва шоирлар рейтинги сўровномасида бир қатор машҳур ёзувчилар томонидан эътироф этилдим.
Давлатжон Камолиддинов, Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси, Улуғбек номли давлат стипендия соҳиби:
- 2019 йилда Қори Ниёзий номидаги математика фан олимпиадасида 1-ўринни, худди шу йили Республика фан олимпиадасида 2-ўринни қўлга киритдим. Халқаро ва республика миқёсида ўнга яқин илмий мақолаларим чоп этилди. Хусусан, Американинг нуфузли “Аcademicia аn International Multidisciplinary Research Journal”, Россиянинг “Наука и инновации-современные концепции” журналларида бир қатор мақолаларим нашрдан чиқди. Ҳозирда “Қолдиқлар назарияси ва унинг татбиқлари” мавзусида илмий иш олиб бормоқдаман. Илмий раҳбарим доцент Ғофуржон Ҳасанов. Самарқанд давлат университети иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими қошида ташкил этилган “Mathematical Olympiad Group” тўгараги раҳбари сифатида фоалият юритяпман. Эндиликда халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман.
Барчиной Хамидуллаева жойлаштирди.