ДХХ томонидан «Ислом Давлати» террористик ташкилоти аъзоси ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, асли хивалик 53 ёшли эркак 28 ёшли ўғли билан Россияда ишлаш даврида ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот таъсиирга тушиб қолган. Шундан сўнг ота-бола 2015 йилда соҳта паспорт орқали Суриядаги «Ислом Давлати» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб, ўша ерда жанг олиб борган. Таъкидланишича, 53 ёшли эркак сўнгра МДҲ давлатларининг бирида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш учун қайтиб келган.
ДХХнинг ҳамкорлик тадбирлари натижасида у ушланган ва Ўзбекистонга олиб келинган. Эркак қўлга олиниш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатган ва кейинчалик ҳам «жиҳод» ғоясидан қайтмаслигини билдирган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда. Унинг ўғли эса қидирувга берилган.