Аввалроқ Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари қўлга олингани ҳақида ёзган эдик. У 40 минг долларни олаётган вақтда ушланган.
Таъкидланишича, ҳуқуқ тартибот органларининг саъйи ҳаракати билан ушбу ишда воситачилик қилган, 1982 йилда туғилган шахс ҳам қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким ўринбосари танишлари орқали Оққўрғон туманидаги суғориладиган 35 гектар ерни 90 минг долларга фуқарога олиб беришни ваъда қилган эди.