“Машиналарга жуда қизиқаман. Улар аввал 35та эди, энди 6та қолди” – Тошкент ҳокими

“Машиналарга жуда қизиқаман. Улар аввал 35та эди, энди 6та қолди” – Тошкент ҳокими
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Ҳоким мулоқот вақтида ҳокимликка келишдан аввалги ҳаёти ва ҳеч қачон сиёсатга қизиқмагани ҳақида гапирди. У аввал раҳбарлик қилган компаниялар бугунги кунда ҳам унга ёрдам бериб турганини, хайриялар ўтказаётганини айтди. Ҳоким риё бўлиб қолмаслиги учун ушбу савоб ишлар ҳақида гапирмаганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу йил ҳокимликка 80 миллиардлик ёрдам пули кўрсатилади.

Ортиқхўжаев мулоқот давомида у аввал раҳбарлик қилган компаниялардан бугунги кунда ҳам илтимос қилиб туришини айтди. У чарчаганини ва 3,5 йил ҳоким бўлиб ишлаган вақтида давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаганини алоҳида таъкидлади.
Менинг шаҳар ҳокими бўлишдан аввал 35 та машинам бор эди. Мен жуда ҳам машиналарни яхши кўраман. Ҳозир эса олтита қолди. Яқинда яна битта машинамни аукционга қўяман, сотилган пулини юрагида нуқсони бор болаларни операция қилдирамиз, – дейди ҳоким.

Ҳоким унинг айби қилган хайрия ишлари ҳақида айтмагани эканини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соя 19 феврал 2022 13:25
    Хоким бобо, инсонни кузини машина эмас, ТУПРОК тулдиради.
  2. Мард 18 феврал 2022 10:02
    Хает укам артелда ишлайсанми акангни химоя киляпсан.
  3. Тугриси 17 феврал 2022 22:53
    Кизикда бизни жамиятимизда Инсон бой булиш учун факат битта йули бор бу Амалдор булиш.Лагмонни уйгурскисини Катта момаларингни тилло кулогига осингизлар.Халк ишонмайди чунки куриб турибди хаммасини.Факат сизларни кузингизни Бойлик .Нафс .кур килиб булган.
  4. Мард 17 феврал 2022 12:23
    Уже манапол камбагаллашибтида Темир дафтарга кир
  5. Хаёт 17 феврал 2022 10:39
    Шу инсонни тинч куйинглар яхши ишларини хам куринглар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Машиналарга жуда қизиқаман. Улар аввал 35та эди, энди 6та қолди” – Тошкент ҳокими