Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Умаров Фазлиддин Каримович ишдан кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Умаров Самарқанд шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.
Шаҳарнинг аввалги ҳокими Облакулов Бобурмирзо Саломович эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.