Президент: “‘Спутник’даги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, эгалари замонавий кўп қаватли уйларга кўчирилади”

Президент: “‘Спутник’даги  эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, эгалари замонавий кўп қаватли уйларга кўчирилади”
Аввал хабар қилганимиздек давлат раҳбари бугун Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Президент айни вақтда туман фаоллари билан учрашмоқда.

Президент учрашув давомида Спутникдаги эскирган уйлар мавзусига яна тўхталди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, у ердаги 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, эгалари замонавий кўп қаватли уйларга кўчирилади.
Бунда улар учун келгуси беш йилда “Янги Дархон” маҳалласидаги 14 гектар ҳудудда янги кўп квартирали уйлар қурилади, – дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев одамларни кўчириш жараёнида уларга тўғри тушунтириш кераклигини таъкидлади.
Авариявий ҳолатда бу уйлар. Ўрнига янги ва сифатли уй қурилса, тўғри тушунтирилса одамлар ўзи истайди кўчишни. Агар бирорта одам бу ота-бобомдан қолган уйим, бу уй музей мен учун, кўчмайман деса кўчирмаймиз, – дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Президент сайловолди учрашувлар давомида Спутникдаги эскирган уйлар бузилишини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент: “‘Спутник’даги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, эгалари замонавий кўп қаватли уйларга кўчирилади”