Ўтган йили ноябрь ойида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов лавозимидан озод этилган эди. Ттурсунов соғлиғидаги муаммо сабаб ишдан кетгани айтилган эди.
Олий Мажлис Сенати Турсунов бугунги кунда қайси лавозимда ишлаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, у бюджет ва иқтисодни ривожлантириш масалалари бўйича қўмита аъзоси сифатида ишлаб келмоқда.
Маълум ўрнида, Турсунов 1964 йилда туғилган. 2016-2021 йиллар давомида Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.