Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ташриф уч кун давом этади. Президент матбуот хизмати бу галги ташрифда бир нечта янгиликлар борлигини маълум қилди. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади.
Яна бир янгилик - Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.