Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 8 нафар «Ҳизб ут-Таҳрир»чилар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар тармоқларда «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғояларини тарқатиб келган ва уларни мунтазам муҳокама қилиб келган.
Аниқ бўлишича, уларни 42 ёшли қирғизистонлик М.Х. (лақаби Маҳмуд Абдулмўмин) бошқариб келган. Таъкидланишича, уларга нисбатан ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 244 (прим-1) моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.