Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирда мамлкатни тарк этмоқчи бўлганларнинг рўйхати тузилмоқда ва эвакуция режаси ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво йўналиши ёпиқ бўлгани сабабли учинчи давлат билан музокара олиб борилиши маълум қилинди.
Элчихона бу бўйича маълумотлар элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида тақдим этилишини маълум қилди. Украинани тарк этишни хоҳловчилардан паспорт маълумотларни embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралган. Шунингдек, фуқаролардан хотиржамликни сақлаш ва саволлар бўлса элчихона билан алоқада бўлиш сўралган.