Аввалроқ Ўзбекистон томони Украинадан ватандошларни олиб чиқиб кетиш учун эвакуация режасини тузаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум бўлишича, фуқаролар Польша орқали эвакуация қилинади. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Львовда бўлиб турган фуқаролардан диаспора вакили Салиев Маъруф (+380 96 102 10 95)га қўнғироқ қилишни ва унга керакли маълумотларни тақдим этишни сўрамоқда.
Шунингдек, чегарадан кесиб ўтиш фақат ўрнатилган тартибда, элчихоналар вакиллари иштирокида автобус орқали амалга оширилиши маълум қилинди. Индивидуал ва бошқача тартибда чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганлар муаммога дуч келиши таъкидланди.
Шу билан бирга, биринчи навабтда Украинадан қариялар, аёллар, талабалар ва болалар эвакуация қилиниши маълум қилинди.