Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот бугун, 25 февраль санасида ташкил этилди.
Маълум бўлишича, мулоқот давомида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, раҳбарлар олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.