Президент ва давлат стипендиантлари муносиб тақдирланди...

Президент ва давлат стипендиантлари муносиб тақдирланди...
Самарқанд давлат университетида Президент ва давлат стипендиялари соҳиблари ва уларнинг илмий раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. - Сизлар университетимизнинг фахр-ифтихорисиз. Минглаб ёшларнинг орасидан саралаб олинган, Ватаннинг эртанги кун умидларисиз. Сизга ҳавас қиладиганлар сони янада ортишига ишонаман, - дейди Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов. - Аслида талаба учун мазкур стипендиялар энг олий мукофот, эътироф ҳисобланади. Сиз бундан-да фаол, фидойи бўлишингиз керак. СамДУ нинг номини нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон бўйлаб довруқ қозонишига ўзингизни муносиб ҳиссангизни қўшинг. Ҳаёт аслида курашдан, интилишдан, изланишдан, ҳаракатдан иборат. Илм-фаннинг энг юқори чўққиларини забт этишингизга ишонаман. Сизларнинг орангиздан келгусида дунё тан олган алломалар, Нобель мукофоти лауреатлари, фан ва жамоат арбоблари етишиб чиқиши ишонаман. Самарқанд давлат университетининг шон-шуҳрати учун бутун куч ғайратингизни сафарбар этинг. Йўлингиз ёруғ, иқболингиз порлоқ бўлсин...
Президент ва давлат стипендиантлари муносиб тақдирланди...


- СамДУ талабаларининг эришаётган ютуқлари, биз профессор-ўқитувчиларга чексиз мамнуният бағишлайди. Менинг ўқувчим, филология факультети 3-курс талабаси Ирода Бекмуродова Алишер Навоий номли давлат стипендиясига сазовор бўлди, - дейди ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Орзибони Юсупова. –Ирода истеъдодли ёзувчи ҳам. Унинг илк илмий изланишлари таниқли олимлар томонидан ҳам эътироф этилган. Мен Ирода билан фахрланаман.


- 2019 йилда Самарқанд давлат университети тарих факультетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилиндим, - дейди Алишер Навоий номли давлат стипендияси соҳиби Меҳрож Исаев. - Уч йил мобайнида 20 га яқин Халқаро ва Республика журналларида илмий мақолаларим нашр этилди. Илмий раҳбарим тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақуловага алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу ютуқларимда устозимнинг хизматлари катта. 2021 йил Мунозара интеллектуал ўйинида ғолиб бўлдим. Худди шу йили “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландим…


СамДУ ректори иқтидорли талабаларнинг илмий раҳбарларини фахрий ёрлиқ пул мукофот билан тақдирлади. Стипендиантларга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг тегишли гувоҳномалари тақдим этилди.

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент ва давлат стипендиантлари муносиб тақдирланди...