Ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларига авиачипталар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Хабарлар тарқалгач Транспорт вазирлиги бунга муносабат билдирди. Унда айтилишича, фуқаролар Польшанинг Катовице шаҳридан Ўзбекистонга бепул эвакуация қилинмоқда. Таъкидланишича, ушбу жараён Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, кеча, 28 февраль куни соат 22:49да «Тошкент» халқаро аэропортига дастлабки эвакуация қилинган фуқаролар етиб келди. Уларнинг сони 251 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, бугун, 1 март куни соат 09:15да иккинчи рейс ҳам етиб келди.