Тошкентда катта миқдордаги пулларнинг олиб чиқиб кетилишининг олди олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролар 286 900 долларни норин, кабоб, паҳлава каби егуликлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.
Божхона қўмитаси бу бўйича яна батафсил маълумот берилишини маълум қилди.