Ўзбекистонда янги давлат ташкилоти тузилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилган. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам эгаллайди.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра қўмита аввалги Хотин-қизлар қўмитасининг издоши бўлади. Асосий фарқи шундаки, янги тузилган қўмита давлат ташкилоти бўлади. Аввалгиси нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланар эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланган эди.