Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашвазирлигининг номи ўзгарди. Бу ҳақда Президент айни вақтда бўлиб ўтаёган йиғилишда маълум қилди.
Таъкидланишича, эндиликда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашвазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Вазирликка аввал хабар қилинганидек Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов раҳбар этиб тайинланди. “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев эса вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилгани ҳақида хабар қилган эдик.