Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг хорижий давлатлар армиясига ёллангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг хорижий давлатлар армиясига ёллангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ҳарбийлар хорижий давлатлар армиясига ёллангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Шу муносбат билан вазирлик қуйидагиларни маълум қилди, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик (1541) моддаси мавжуд.

Юқоридаги маълумотларга асосланиб қайд этиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугриси 4 март 2022 12:42
    Бодир будир макка булиб кеттиларинку аа Команда булдими.Байрокни кутариб биз уришга каршимиз деб чикасизлар якинда.
  2. Узбек 3 март 2022 18:39
    Хаммаси ёлгон. Хамма жойда ёлгон купайиб кетди
  3. Акмал 2 март 2022 18:52
    бизнинг давлатимиз ҳарбийларимиз бошқа давлат учун жанг қилишига йўл қўймайди
  4. Begzod 2 март 2022 18:50
    Hursand bo'ldim Nima bo'lgan taqdirda ham O'zbekiston qurolli kuchlari kuchli
  5. Корнер 2 март 2022 18:49
    интернет фақат ёлғонлардан иборат
  6. Абдулазиз 2 март 2022 18:49
    Мана шундай хабарларни ким таркатади узи. Уларни турли моддалар билан огохлантирмасдан уларга нисбатан кескин чора куриш керак
  7. Комил 2 март 2022 18:48
    Шу ёлғон хабаргаям ишонадиганлаям топилармикан. Аниқку ёлғонлиги.
  8. хонда 2 март 2022 18:48
    ёлғон маълумотлар жонга тегди
  9. Амир 2 март 2022 18:48
    бизни давлатимиз бунга йўл қўймаслигига ишонаман
  10. Муминтой 2 март 2022 18:48
    Бизнинг жамиятимиз оқилона фикр юритишига ишонаман! Турли хилдаги фейк хабарларга эргашиб кетавермайдиган халқ бизнинг одамлар!
  11. Равшан 2 март 2022 18:47
    маслаҳатим интернетга ишониш керемас
  12. Ахроржон Суяров 2 март 2022 18:47
    Бунақанги ёлғон маълумотларга ишонадиган халқ эмаслигимиздан хурсандман.
  13. Алик 2 март 2022 18:47
    албатта хамма жойда фейк маълумотлар
  14. Анвар 2 март 2022 18:47
    Ёлғон хабарлигини ҳамма биладику
  15. Артур 2 март 2022 18:46
    биз билардинг буни ёлғонлигини
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг хорижий давлатлар армиясига ёллангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди