Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан ушбу давлатга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев матбуот хизматининг маълумотига кўра, ташриф давомида қатор учрашувлар ташкил этилиши ва ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Покистон президенти ва ушбу давлат ишбилармонлари билан ҳам учрашади.