Хориждаги ўзбекистонлик ватандошларга МУРОЖААТ

Хориждаги ўзбекистонлик ватандошларга МУРОЖААТ
Азиз ватандошлар!

Инсоният бугун катта хавф-хатар ва таҳдидлар кучайган шароитда яшаш ва ҳаёт кечиришга мажбур бўлмоқда.

Шарқий Европа минтақасида таранглашаётган сиёсий вазият барчамиздан огоҳлик ва чуқур тафаккур билан иш кўришни талаб этади.

Афсуски, бундай воқеалар аянчли оқибатларга олиб келиши билан бирга, қанчадан-қанча давлатлардаги ривожланиш жараёнларини бир неча йилларга орқага суриб юбориши мумкин.

Бугун дунёнинг турли нуқталарида кўп сонли ватандошларимиз истиқомат қилиб келмоқда.

Бироқ, олиб борилаётган мулоқотлар ва тушунтириш ишларига қарамай, айрим ватандошларимиз турли давлатларнинг манфаатларига хизмат қилувчи баъзи манбаларга таяниб, маълум миқдордаги пул маблағлари, катта ваъдалар, жумладан, турли шартномалар тузиш орқали фуқаролик бериш ва бошқа чақирувларга учиб, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилишлари ортидан хатарли вазиятларга тушиб қолмоқда. Биргина мисол, айрим юртдошларимизнинг билиб-билмай ва чуқур англамаган ҳолда Сурияга бориб, турли жангари гуруҳларга қўшилиб қолганликлари, охир-оқибат Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилган “Меҳр” операцияси кўмагида она Ватанга қайтарилгани барчамизга аён. Шу муносабат билан, хориждаги ватандошларимизни қуйидаги тавсияларга амал қилишга чақирамиз:

- бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик;

- ҳар хил чақириқлар ва оқимларнинг алдовларига ишонмаслик;

- ҳеч қандай зиддиятли ва қуролли вазиятларга аралашмаслик;

- ўқотар қуролларни қўлга олмаслик ва улардан фойдаланмаслик (ғайриихтиёрий равишда қотилга айланиб қолмаслик);

- вазиятни чигаллаштирувчи ҳеч қандай шиорларни тарғиб қилмаслик;

- низолашаётган тарафларнинг байроғи, мадҳиялари, рамзлари ва шиорларини ишлатмаслик (Ўзбекистон фуқароларига нисбатан салбий муносабат шаклланиб қолишининг олди олинади).

Юқоридаги ҳолатларга аралашиш белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлишини яна бир бор эслатган ҳолда, бугун дунёда кузатилаётган вазиятда нейтрал позицияни устувор қўйишни тавсия этамиз.

Дунёнинг қайси ўлкасида бўлмайлик, азиз Ватанимиз – Ўзбекистоннинг обрўси, эътибори, шаъни–шуури ва халқаро имиджини сақлаш муқаддас бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Ҳурматли ватандошлар!

Тинчлик, бу – олий неъмат, уни асрашга барчамиз масъулмиз!

“Ватандошлар” жамоат фонди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбекистан 3 март 2022 11:22
    Канака.шаркий.европа.Украинада.булябдику.россияда.куркиб.яашагандан.кур.улиб.кетган.яахши.Украинлар.уз.ерлар.учун.ва.келажак.учун.курашябди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Хориждаги ўзбекистонлик ватандошларга МУРОЖААТ