Аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Президент матбуот котибининг маълумотига кўра, давлат раҳбари Исломободга етиб борган. Шавкат Мирзиёевни аэропортда Покистон бош вазири Имрон Хон кутиб олди. Маълум бўлишича, олий даражадаги учрашувлар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Унинг якуни бўйича эса қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўзбекистон раҳбари эртага Покистон президенти Ориф Алвий ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашади.