Самарқанд вилоятида амалга оширилган махсус тадбир давомида фуқародан 50 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, муқаддам бир неча марта судланган эркак фуқаронинг ишончига кириб, уни ҳуқуқ тартибот органларидаги таниши орқали ДХХга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган. Ушбу хизмат учун эса 50 минг доллар сўраган.
Эркак айтилган пулнинг ҳаммасини олаётганда қўлга тушган.