Расман! Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлди

Расман!  Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири агентлик матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Исмоилович Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Ходжиметов Авазбек Жабборкулович, директор ўринбосарлари этиб Мирзиёева Саида Шавкатовна ҳамда Ғайрат Назарович Бозоров тасдиқланди.

Расман!  Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нодира 18 апрел 2019 12:42
    Тўғри манам бир қанча мурожаат қилдим фойда йўқ
  2. SANJAR 15 апрел 2019 00:39
    FIKRIM yogu murojatim YURT BOSHIMGA 4G IL DAN BERI YOZAMAN ETIB bormayapti murojatim hal bolmayaptida

    SILARDAN iltimos Komil Alamojonovga ming marta fb orqali yozyapman YURTBOSHIMGACHA MUROJAATIM ijobiy tomonga to'rtta sektor rahbarlari hal qilmayapti shu haqda tohtamay yozyapman biroq hech qanaqa jovob yoq
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Расман! Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлди