Ўзбекистон-Тожикистон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Ўзбекистон-Тожикистон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов меҳмонларни Самарқандга ташрифи билан самимий қутлади.

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода қадим Самарқанддан Амир Темурдек буюк давлат арбоби, Мирзо Улуғбек каби етук олимлар етишиб чиққанини алоҳида эътироф этди. Самарқанд давлат университети бугун замонавий кадрларни тайёрлашда Осиёдаги етакчи олий таълим муассасаларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон-Тожикистон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли икки қардош халқнинг муносабатлари янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Шунингдек, Тожикистоннинг олий таълим муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон-Тожикистон: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди