Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Назиров Назиржон Таҳиржанович ишдан кетган. Унинг ўрнига Жураева Озода Абдурахимовна тайинланган.
Жураева шу вақтга қадар Навоий шаҳридаги «Ҳумо Зилола барҳаёт» профессионал бошқарув компанияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.